Пекинда Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллик байрами ва мамлакатнинг Хитойдаги элчихонаси янги биносининг очилишига бағишланган тантанали қабул маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, 500 нафарга яқин маҳаллий ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳа, Пекинда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ван И Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биноси икки халқнинг мустаҳкамланиб бораётган дўстлиги рамзига айланишига ишонч билдирди.
Тадбирда ўзбек санъати намояндаларининг чиқишлари ташкил этилди, халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди. Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортилди.
Изоҳ (0)