Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудида яқин орада радиоактив чиқиндилар омбори пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ядро физикаси институти директори Бекзод Йўлдошев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik.
«Институтдан 50 километр нарида радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти жойлашган. Шу ерга бундай турдаги ҳамма чиқиндилар олиб келинади, бироқ катта ҳажмда эмас. ‘Ўзатом’ билан биргаликда янги радиоактив чиқиндилар омборини ишга туширишни муҳокама қилиш ниятидамиз», — деди академик.
Йўлдошевга кўра, янги омбор АЭС қурилиши режалаштирилган Жиззах вилоятида жойлашади.
Изоҳ (0)