2019 йилнинг 14 август куни Фарғона вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Натижада Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида яшовчи 53 ёшли А.С. Теракзор кўчасида қўлидаги селофан пакетда 2 килограмм 311 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)