МДҲ молия-банк кенгаши мутахассис Павел Нефидов Ўзбекистонда валюта курслари эркинлаштирилиши билан боғлиқ масалага ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Sputnik.
«Олдин Ўзбекистон валюта айирбошлаш бозорида иккита валюта курси бор эди. Бири Марказий банк томонидан эълон қилинган, иккинчиси қора бозор нархи. Эркин валюта курси ана шу иккиламчиликни йўқ қилади.
Иккинчи томондан, Марказий банк кўрсатмаларидан холи бўлган валюта курси — иқтисод ривожланиши учун соғлом асос яратади.
Мен валюта курсининг кескин ўзгаришини кутмайман, чунки Ўзбекистон иқтисоди стабил ривожланиб келмоқда ва яқин орада ҳеч қандай ‘шок’ ҳолатлар бўлиши эҳтимолдан узоқ.
Учинчидан, қора бозор ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.
Ва, тўртинчидан, менимча аҳоли жамғармаларини валютага алмаштиришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак, чунки Ўзбекистон иқтисоди самарали ўсиб бормоқда. Шу муносабат билан банкларда ҳам айнан миллий валютада жойлаштирилган депозитлардан яхши даромад таклиф қилиш имкони пайдо бўлади», —дейди эксперт.
Изоҳ (0)