Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз қўрқувлари ҳақида гапириб берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Мен виждон, ор-номус ва обрўйимни йўқотишдан қўрқаман. Бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман», — деди Қодиров On TV YouTube-каналига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, агар у кимдандир қўрққанида эди, ўз вақтида «отаси Аҳмадҳожи Қодиров бошлаган нарсани бошламаган» ва халқаро террорчиларга қарши курашни давом эттирмаган бўларди.
Изоҳ (0)