АҚШ полицияси бир биридан алоҳида равишда қотиллик тайёрлаган 3 нафар гумонланувчини қўлга олиб, мамлакатда оммавий қотилликлар содир бўлишининг олдини олди, деб хабар бермоқда CNN.
Meduza’нинг ёзишича, Коннектикут штатида Facebook’даги саҳифасида жамоат жойида отишма уюштиришини маълум қилган 22 ёшли Брендон Вегшол қўлга олинган. Унинг уйи тинтув қилинганида бир неча турдаги қуроллар топилган.
Қўлга олинганларнинг иккинчиси флоридалик 25 ёшли Тристан Скотт бўлиб, у ўзининг собиқ севгилисига камида 100 нафар одамни ўлдириши ҳақида бир неча марта хабар юборган. Қиз бу ҳақда полицияга маълум қилган. Скоттдан ов қуроли мусодара қилинган.
Учинчи гумонланувчи Огайодан бўлган 20 ёшли Жеймс Патрик Рирдон бўлиб, у Янгстаун шаҳридаги яҳудийлар марказида отишма содир этиш ҳақида таҳдид қилгани учун қўлга олинган. Тинтив қилинганда у қурол яшириб қўйгани аниқланган.
Изоҳ (0)