Британиялик Тревор Уокернинг тўхтовсиз йўтали ўлимга олиб келувчи ичак саратони бўлиб чиқди, деб ёзади Daily Mirror.
Чилангар бўлиб ишлаган эркак икки ой давомида доимий йўталдан азоб чекиб келган. 56 ёшли Уокер инфекция юқтириб олганини, у кўкрак қафасига тарқалиб кетганини тахмин қилган. Аммо шифокорлар унга ичагида шиш борлигини, у тезлик билан тарқалиб, ўпкаларга ўтганини айтган.
Шифокорлар эркакка тахминан 3 ҳафта умри қолганини маълум қилган. Уокер ташхис ҳақида хабар топганидан кейин 16 кун ўтиб, вафот этди.
Рафиқасининг айтишича, у соғлом ҳаёт тарзи олиб борган, 30 йил аввал чекишни ташлаган, спиртли ичимликлар деярли истеъмол қилмаган. Шунингдек, унда йўталдан бошқа ҳеч қандай хавфли касаллик белгилари бўлмаган.
Изоҳ (0)