Саудия Арабистонида доғистонлик зиёратчилар ўтирган автобус ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Махачқалъанинг «Марва-тур» компанияси раҳбарига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ Ар-Риёддан бир неча км узоқликда, зиёратчилар Маккадан Дубайга кетаётганида юз берган.
47 киши ўтирган автобус йўл четига тўхтаган, бекатда уларга юк машинаси бориб урилган. Бир аёл ҳалок бўлган, яна икки киши касалхонага юборилган.
Изоҳ (0)