Германиянинг Изерлон шаҳрида жойлашган вокзалда бир эркак пичоқ билан одамларга ташланиб қолди, деб хабар беради Bild.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Ҳужум вақтида ҳалок бўлган аёлнинг қўлида икки ойлик чақалоғи бўлган ва унга ҳеч қандай жароҳат етмаган.
Жиноятчи ўзини қўлга олишларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. У ерга ўтириб олиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг келишини кутган.
Кейинроқ маълум бўлишича, жиноят рашк сабаб юзага келган — қотил эркак ҳалок бўлган аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи бўлиб чиққан.
Изоҳ (0)