Нигериянинг Бенуэ штатидаги Тонга ҳудудида ўтказилган дафн маросимига уюштирилган ҳужумда 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Маълум бўлишича, қуролланган шахслар дафн маросимида иштирок этаётган одамларнинг 4 нафарини ўлдирган. Яна 5 киши маҳаллий аҳолининг уларга қарши ҳужумида ҳалок бўлган.
Полиция вакили жиноятчиларни қўлга олишда ёрдам бериш учун маҳаллий аҳолини зарур маълумотларни беришга чақирган.
Изоҳ (0)