18 август, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турининг сўнгги учрашувида Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши майдонга тушди.
Беллашув давомида Навоий клуби аъзолари Шерали Жўраев (55) ҳамда Мате Вацадзе (64) урган голларга самарқандликлар Жасур Азимовнинг 75-дақиқада пенальтидан киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Қизилқум» ўз уйида «Динамо»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкони қўлга киритди.
Маълумот учун, «Динамо» 18 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринни банд қилиб турган «Қизилқум» ҳисобида эса 17 очко мавжуд.
Суперлига
18 август, якшанба
17-тур баҳси
«Қизилқум»—«Динамо» 2:1
Голлар: 1:0 — 55 Шерали Жўраев, 2:0 — 64 Мате Вацадзе, 2:1 — 75, пенальти, Жасур Азимов«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Петер, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев (Суҳробжон Ярашов, 78), Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Вацадзе, Достон Иброҳимов (Суннатилла Абдуллажонов, 70)
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Ихтиёр Тошпўлатов (Амиржон Сафаров, 63), Сардор Эминов (Қадамбой Нурматов, 60), Шоҳрух Абдураҳмонов (Обиджон Ҳакимов, 69), Баҳодир Насимов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)