«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси УЕФА талқини бўйича мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилади, дея хабар қилмоқда «Спорт-Экспресс».
Эслатиб ўтамиз, Месси бу вақтга қадар 2011 ва 2015 йилларда ушбу совринни қўлга киритган. Ўтган мавсум Месси Испания чемпионатида ғолиб чиқди. Шунингдек, у Европа Чемпионлар Лигасида энг яхши тўпурар бўлди ва «Олтин буца»га эга чиқди.
Тақдимот маросими Чемпионлар Лигасига қуръа ташланадиган кун, 29 августда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)