«Милан» клуби спорт директори Паоло Малдини яқин вақт ичида Мадридга йўл олади, дея хабар қилмоқда «Fichajes.net».
Унинг мақсади «Атлетико» ҳужумчиси Анхел Корреа ва «Реал» форварди Мариано Диас трансфери борасида музокаралар ўтказиш.
«Милан» Корреа учун 40 миллион евро тўлашга тайёр, «Атлетико» эса 50 миллион талаб қилмоқда.
Миланликлар Марианони ижарага олишни истамоқда, бироқ «Реал» футболчини 25 миллион еврога сотиб юборишни режалаштирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)