«Ювентус» клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Football Italia нашрининг хабар қилишича, 25 ёшли футболчига «Барселона»дан қизиқиш бор. Каталонлар Руганини ўтган йили ҳам сотиб олишга уринган, бироқ футболчи Туринда қолишни маъқул кўрганди.
Италиялик ҳимоячига «Рома» ва «Монако» ҳам қизиқмоқда. Клублар уни 25 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 5 миллион еврога ижарага олишни режа қилган.
Ругани ўтган мавсум 22 ўйинда майдонга тушди ва битта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)