Бокс бўйича WBC, WBA камарларининг ўрта вазндаги чемпиони Сауль Альварес навбатдаги жангини 2 ноябрь куни ўтказиши лозим.
Бу ҳақида Golden Boy Promotions президенти Эрик Гомес маълум қилди.
Аввалига Саулнинг жанги 14 сентябрга белгиланган эди. Аммо у кейинроқ 26 октябрга кўчирилди.
Энди эса жанг 2 ноябрга кўчирилгани айтилмоқда. Бироқ боксчининг рақиби ҳозирча маълум эмас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)