• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Агуэро Кейнга, Гвардиола эса яна Почеттинога қарши. Барчаси «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» тўқнашуви ҳақида

    Мухлислар интиқиб кутган Англия Премьер лигаси ҳам бошланди. 2019/20 йилги мавсумнинг илк турида футбол мухлисларини «Манчестер Юнайтед»—«Челси» тўқнашуви қанчалик хушнуд қилган бўлса, 2-турда ундан кам бўлмаган учрашув уларни кутиб турибди. 17 август, шанба оқшомидан ўрин олган турнинг марказий ўйинида Хосеп Гвардиола бошчилгидаги мусобақанинг амалдаги чемпиони «Манчестер Сити» ўтган йилги Европа Чемпионлар Лигаси финалчиси Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм»ни ўз майдонида меҳмон қилади. Биз эса учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактларни тақдим этишни ният қилдик.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Манчестер Сити»

    Премьер лиганинг амалдаги чемпиони янги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда бошлади. Англия Суперкубогида «Ливерпуль»ни мағлуб этган Пеп Гвардиола шогирдлари мавсумни соврин билан бошлаб олди. Премьер лиганинг илк турида эса бир вақтлар «Манчестер Сити»га устозлик қилган чилилик Мануэл Пеллегрини қўл остидаги Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби 5:0 ҳисобида тор-мор этилд. Жамоа ўйини ўша-ўша — тажовузкор. Раҳим Стерлинг ва Серхио Агуэро ҳамон гол уришдан тўхтагани йўқ. Кевин де Брюйне ҳам жароҳатдан тикланиб олди. Камига «янги Бускетс» деб таърифланаётган Родри Эрнандес ҳам марказий ярим ҳимояни мустаҳкамлаш ҳаракатида. Фақатгина битта муаммо — Лерой Сане «Ливерпуль»га қарши ўйинда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Аммо унинг ўрнини Бернарду Силва ҳамда Рияд Маҳрезлар билинтирмаслиги катта эҳтимол. Пепнинг ҳимоя чизиғидан кўнгли тўқ. Ляпорт сафга қайтди. Жон Стоунз ва Кайл Уокер ажойиб формада. Украиналик Олександр Зинченко ҳам ёмон кўринмаяпти. Камига «Ювентус»дан Жоау Канселу олиб келинди. Гвардиола ҳозирча катта маблағлар эвазига олиб келинган, аммо жароаҳтлардан боши чиқмаётган Бенжамен Мендининг хизматларидан фойдалана олмаяпти, холос. Умуман олганда, «Манчестер Сити»га Лондон клубига қарши ўйиннинг фаворити сифатида қаралмоқда.

    «Тоттенҳэм»

    Европа Чемпионлар Лигаси финалчиси «Тоттенҳэм» ҳам Премьер лигани ғалаба билан бошлади. Мавсум бошланишидан олдин «Тоттенҳэм» бу йил кучли тўртликка кириш учун эмас, балки чемпионлик учун курашишини таъкидлаган Маурисио Поччетино жамоаси «Астон Вилла»ни мағлуб этишда қийналгани рост. Аммо жамоа Кристиан Эриксендек етакчисини таркибда сақлаб қолиб, нияти жиддий эканлигини кўрсатди. «Шпорлар» мавсум аввалида Тангуй Ндомбеле, Джовани Ло Чельсо, Райан Сессеньон каби ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. «Лион»дан харид қилинган Ндомбеле ҳатто ўзининг дебют ўйинида гол уришнинг ҳам уддасидан чиқди. Ўтган йилги асосий таркиб ўйинчиларидан фақатгина Киран Триппьер Мадриднинг «Атлетико»сига сотиб юборилди. Почеттинонинг ҳам ҳозирча таркибдан кўнгли тўқ деса бўлади. Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб Сон Ҳён Мин ўтказиб юборади. Шунингдек, Деле Алли, Фойт ҳамда Райан Сессеньонлар жароҳат сабаб майдонга туша олмайди. Ўтган ўйинда дублга эришган Ҳарри Кейн эса бугунги ўйинга 100 фоиз тайёр. «Тоттенҳэм» сафарда ўйнашига қарамай «Манчестер Сити»га жиддий қаршилик кўрсатишини бемалол куца бўладиган ҳолат дея баҳолаш мумкин. Ҳар ҳолда бунга уларнинг иштиёқи ҳам кучи ҳам етарли, назаримизда.

    Қизиқарли фактлар

    1. «Манчестер Сити» АПЛ доирасида сўнгги 15 та ўйинда ғалаба қозонди.
    2. «Шаҳарликлар» ўз майдонида «Тоттенҳэм»га қарши ўтган сўнгги 11 та ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонган.
    3. «Манчестер Сити» АПЛ доирасида сўнгги 6 та ўйиндан 5 тасида гол ўтказмади.
    4. «Шпорлар» АПЛнинг 2019/20 йилги мавсуми илк туридан барча жамоадан кўпроқ дарвоза томон зарба берди — 31 та. Шулардан 18 тасида Кристиан Эриксен майдонда бўлган 26 дақиқага тўғри келди.
    5. «Тоттенҳэм» меҳмонда ўтган сўнгги 4 та ўйинда 1 та гол фарқи билан мағлуб бўлмоқда.
    6. «Манчестер Сити» АПЛ доирасида «Тоттенҳэм»га қарши ўтган сўнгги 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Аммо «Сити» шу кунга қадар «шпорлар» устидан кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
    7. Раҳим Стерлинг Лондон клубига қарши сўнгги 6 та ўйинда 5 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилган.

    Мураббийлар нима дейди?

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    «Англияга келган вақтимдан бери «шпорлар» доимо чемпионлик учун курашиб келади. Ўшанда улар мусобақани иккинчи ўринда якунлаган эди. Улар ҳар доим юқори ўринлар учун курашган. Улар айни дамда Европанинг энг кучли иккинчи рақамли жамоаси»,— дейди «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    «Гвардиола жамоасига қарши омадли ўйинлар серияси? Бу мен учун Гвардиола билан ким ўзарга ўйнаш мусобақаси эмас. Балки, бу шунчаки тасодифдир. Мен ўзим қарши ўйнайдиган жамоа мураббийларини мағлуб этишни хуш кўраман, холос. Каминага рақобатбардош бўлиш ёқади»,— дейди «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино.

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Сити»: Эдерсон — Кайл Уокер, Жон Стоунз, Аймерик Ляпорт, Олександр Зинченко — Родри, Кевин де Брюйне, Давид Силва — Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро, Рияд Маҳрез

    «Тоттенҳэм»: Уго Льорис — Дэнни Роуз, Давинсон Санчес, Тоби Алдервейрелд, Уокер-Питерс — Тангуй Ндомбеле, Ҳарри Уинкс, Мусса Сиссоко, Лукас Моура — Ҳарри Кейн

    Англия Премьер лигаси

    2-тур баҳслари

    «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» 21:30

    Бош ҳакам: Майк Оливер

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    17.08.2019, 16:58   Изоҳ (0)   23634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОКМК футзал бўйича Осиё чемпионатини 4-ўринда якунлади

    17.08.2019, 16:24

    Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

    17.08.2019, 12:25

    38 ёшли Адурис Лионель Мессининг рекордини такрорлади

    17.08.2019, 12:09

    Роберт Левандовски Бундеслигада навбатдаги рекордини ўрнатди

    17.08.2019, 11:44

    Филиппе Коутиньо «Бавария»га ўтадиган бўлди

    17.08.2019, 10:31

     «Бавария» ёки «Боруссия Дортмунд»? Бундеслиганинг янги мавсуми ҳақида

    16.08.2019, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.