Германия полициясига арилар қочоқ жиноятчини ушлашга ёрдам берди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: Wikipedia

Ҳодиса Германиянинг Олденбург шаҳрида юз берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жазодан қочган 32 ёшли жиноятчи изини топди. Маҳаллий фуқаро 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган, аммо у полициядан қочишга уринган.

Қўлга тушмаслик учун балкондан ерга сакраган эркак дарахт шохидаги ари ини устига тушган.

Бирдан ғазабланган ҳашаротлар тўдаси қочоққа ҳужум қилди ва уни яширинган жойидан чиқиб, ҳовузга тушишга мажбур қилди. Полиция эса жиноятчини ушлади.