9 август, жума куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 2019/20 йилги мавсум дастлабки турига старт берилди.
Шу куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби «Энфилд»да «Норвич»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ меҳмон жамоа ҳимоячиси Грант Хэнли автогол муаллифига айланган бўлса, 19-дақиқага келиб «мерсисайдликлар» етакчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол қилди (2:0). 28-дақиқада эса «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Салоҳ узатмасини голга айлантирди (3:0). 1-бўлимнинг асосий вақти якунланишига 3 дақиқа қолганда Дивок Ориги ҳисобни йирик кўринишга келтирди (4:0).
2-бўлимнинг 64-дақиқасида эса «Норвич» ҳужумчиси Теему Пукки ҳисобни қисқартирди (4:1).
Шу тариқа Клопп жамоаси ўз майдонида кечган баҳсда «Норвич»ни мағлуб этиб, Премьер лиганинг янги мавсумини ишончли ғалаба билан бошлади.
АПЛ
1-тур баҳси
9 август, жума
«Ливерпуль»—«Норвич» 4:1
Голлар: 1:0 — 7, автогол, Хэнли, 2:0 — 19 Салоҳ, 3:0 — 28 ван Дейк, 4:0 — 42 Ориги, 4:1 — 64 Пукки«Ливерпуль»: Алиссон (Адриан, 39), Роберцон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Гомес, Фабиньо, Вейналдум, Ҳендерсон, Фирмино (Милнер, 86), Салоҳ, Ориги (Мане, 74)
«Норвич»: Крул, Годфри, Ааронс, Льюис, Хэнли, Штиперманн (Ляйтнер, 58), Трибулл (Эрнандес, 70), Маклин, Кэнтуэлл, Буэндиа, Пукки (Дрмич, 83)
Огоҳлантиришлар: Ляйтнер (60), Буэндиа (65)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)