Бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик супер оғир вазн тоифасидаги илк жанги 12 октябрь куни Чикагода бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда Boxing News.
Украиналик боксчига камерунлик Карлес Так рақиб бўлиши режалаштирилмоқда. Ушбу жангчилар ўртасидаги баҳс 25 май куни ўтказилиши мумкин эди, бироқ Усикнинг жароҳати сабаб мазкур беллашув қолдирилганди.32 ёшли боксчи сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида британиялик Тони Белюга қарши ўтказганди. Ўшанда Усик рақибини нокаутга учратиб биринчи оғир вазндаги барча совринларини ҳимоя қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)