Ўзбекистон қуролли кучлари Туркиядан 24 та Ejder Yalçın 4х4 зирҳли машинани қабул қилиб олди.
2017 йилда Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina компанияси ва Ўзбекистоннинг UzAuto корхонаси англашув меморандумини имзолаганди.
Меморандум Ўзбекистон ҳудудида 1000 дона Ejder Yalçın 4х4 тактик зирҳли машинаcи ишлаб чиқарилишини назарда тутади. Ҳужжатда Ўзбекистонга ушбу русумдаги 24 та техникани етказиб бериш, келгусида уларни ўзбек корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш ва учинчи давлатга сотишга рухсат бериш белгилаб берилган.
Қайд этилишича, зирҳли машиналардан чегараларни қўриқлашда фойдаланилади.
Изоҳ (0)