Италиялик Элеонора исмли сайёҳ «Ичан қалъа»да жойлашган новвойхонада хоразмча нон тайёрлашни ўрганмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
Тандирдаги нонларни Элеоноранинг ўзи ёпмоқда.
Унинг икки кундан бери уринаётган ишидан завқ олаётганини пайқаш қийин эмас.