Ўзбекистон Дунё ресурслари институти томонидан эълон қилинган сув танқислигидан азият чекаётган 164 мамлакатдан иборат рейтингда 25-ўринни эгаллади.
Тадқиқотга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори даражада бўлган 27 давлат ўрин олган гуруҳга киритилган. Бу гуруҳда Афғонистон, Туркия, Қирғизистон, Португалия, Италия ва бошқа мамлакатлар бор.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан Тожикистон ва Қозоғистон тегишли равишда 51 ва 60-ўринларни эгаллаган. Туркманистон эса 15-ўринда қайд этилиб, минтақанинг энг кам сувли давлати бўлди.
Сув танқислиги ўта юқори бўлган мамлакатлар бешлигига Қатар, Исроил, Ливан, Эрон ва Иордания киритилган.