АҚШнинг Мехикодаги элчихонаси қаршисида ўтказилган норозилик намойишида Америка президенти Дональд Трамп кўринишидаги тулум ёқиб юборилди, деб хабар беради «ТАСС».
Шу орқали фаоллар 3 август куни Эль-Пасо шаҳрида содир бўлган отишмага нисбатан ўз норозилигини билдирган.
Полиция назорати остида ўтказилган норозилик намойишида 20 га яқин одам қатнашди. Улар АҚШ ҳукуматидан муҳожирларнинг хавфсизлигини таъминлашни ва нафратни келтириб чиқарувчи масалаларни тугатишни талаб қилди. Норозилик намойиши қатнашчиларининг ҳеч бири қўлга олинмаган.
Эль-Пасо шаҳрида жойлашган Walmart супермаркетидаги отишмани 21 ёшли эркак содир этган. Отишма оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари мексикалик.
Изоҳ (0)