Пахтаободлик Д.М. муқаддам икки марта судланганлигига қарамай, учинчи бор жиноятга қўл урди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Бу гал у ўзи меҳнат қилаётган хўжаликдан бир гектар майдонни Т. А.га полиз экинлари экиш учун ажратиб бериш ваъдаси билан 3 миллион 200 минг сўмга «сотди». Бироқ белгиланган вақт бўлсада, ер ажратиб берилмаганидан шубҳа қила бошлаган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат этиб, аёлнинг қилмишларидан воқиф бўлди.
Суриштирув давомида маълум бўлишича, фирибгар яна икки нафар аёлни чув тушириб, ўзлаштирилган маблағни эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган экан.
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Камроншоҳ Расуловнинг маълум қилишича, фермер аёлга нисбатан 2 йилу 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланибгина қолмасдан, унинг фойдасига 5 миллион 160 минг сўм ҳам ундириб берилди.
Изоҳ (0)