4 август куни соат 6:00 да Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, «Халқобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-376 «Жиззах—Қўқон» йўлининг 293 километрида Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи Р.Х.га тегишли ГАЗ-53 русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан.
Бу ҳақда хабарни шу ердан ўтаётган фуқаро «101» рақамига орқали етказган. Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб боради. Қутқарувчилар ёнғин жойига етиб борганида юк автомобилининг мотор ва кузов қисми аланга ичида қолганлиги, агар олов автомобилнинг бортига ўтса, газ баллонларининг портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси эса куйиш тан жароҳати билан Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига ётқизилган.
5 август куни шифокорлар томонидан жабрланган фуқарога жавоб берилган.
Изоҳ (0)