• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    Атрофимизда фаолияти муҳим, лекин биз буни яхши билмайдиган касб эгалари кўп. Улар ҳам жамиятнинг бир қисми. Бироқ гоҳида айрим инсонлар улар билан мулоқот қилгани ор қилади. Уялади! Аммо улар ҳам одам. Инсон! Уларнинг ҳам кўнгли, ҳис-туйғулари бор.

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилди. Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони кўп йиллардан буён қабристонда гўрковлик қилаётган киши.

    Юрсунали Умаралиев 1951 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 40 йилдан буён Полосон қишлоғида жойлашган «Умарали ота» қабристонида гўрковлик қилиб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қабристон гулистон бўлиши керак

    Гўрковлик — ота касб. Мен бу иш билан шуғулланаётган учинчи авлодман. Мана 40 йилдан буён оилавий анъанани давом эттириб келяпман. Энди ўғилларим ёнимга кирган. Қорни-қор, иссиқни-иссиқ демай болаларим шу ерда хизматда.

    Дадам раҳматли бу ер қабристон эмас, гулистон бўлиши керак деб кўп насиҳат қилардилар. Шунинг учун ҳам салқин, ҳам ҳосили одамларга фойда бўлсин деб мевали дарахтлар эккандик. Лекин СЕСдан текширувчилар келиб, қабристонда ўсган мевали дарахтлар инсон саломатлиги учун зиён деб кестириб ташлашди. Айтишларича, одамлар вафот этса-да, улардаги ҳар хил юқумли касалликлар, зарарли микроблар ўлмас экан. Кўмилганда у тупроқдан дарахтга ўтаркан. Кейин уни еган одам ўша касалликка чалинар эмиш. 300 туп хурмо дарахтим бор эди ва қанчадан қанча мевали дарахтларимни шунақа деб кестириб ташлашди. Лекин агар яхшилаб эътибор берадиган бўлсангиз дарахтлар ерни устида жойлашган. Илдизи чуқур кирмаган. Шунинг учун ҳам тез чанқайди. Қабрлар эса 2 метр пастда. Аммо буйруқ сабаб ҳаммасини кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Шундан бери мевали кўчат экмайман фақат арчалар, тераклар экиб қўйганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қабристонда 4000 дан ортиқ қабр бор. Майдони 20 гектар. Бу ерга туманнинг тўртта ҳудудидан (Қапчуғай, Полосон, Ҳамза ва Қизил юлдуздан) майитлар олиб келинади. Бутун куним шу ерда ўтади. Баъзида кунига 5 талаб қабр қазамиз. Қоидасига кўра қабрлар 2 метрдан кўпроқ кавланади. Агар ер юмшоқ чиқса, 4 соат, қаттиқ чиқса бутун кун давомида вақтимиз қабр кавлаб ўтади. Худога шукр, ҳозир фарзандларим ёнимга кирган. Халқимиз ҳам оқибатли. Дафн масоримларида ёрдамга чиқишади.

    Ёшлар билан муроса қилиш қийин

    Гўрковлик қилаётганимга ҳам 40 йил бўлган бўлса, бу вақт мобайнида турфа хил одамларни кўрдим, муомалада бўлдим.

    Биласизми, мени энг хафа қиладигани — бугун аксарият ёшлар айёр ва дангаса. Очиғи, улар билан муроса қилиш жуда қийин. Кўпинча майитнинг яқинлари қабр кавлаш учун ёрдамга ёшларни жўнатади. Бироқ улар бу ерга келиб, қарашай, сал ёрдам берай демайди. Ғўддайиб тураверишади. «Савлатингни кўрсатгани келдингми ё хўжакўрсингами? Бу ерда одам сонини кўпайтириб туришингни нима кераги бор? Ўлигингни ташлаб кет, ўзим қазиб, кўмиб қўявераман», — дейман жаҳлим чиқиб.

    Энг ёмони шундай одамлар борки, вафот этган ота-онаси қабрга қўйилаётганда ҳам худди бегонадай четда тураверади. Ғазабим келиб: «Эй ноинсоф, ота-она тепалаб-тепалаб болам кўмсин деб ният қилади. Қарашмайсанми, келиб ўзинг қўймайсанми» — деб бақириб бераман. Шундан кейин одамлардан сал уялиб қарашгандай бўлади. Уларнинг бу қадар бемеҳрлигини кўриб қаттиқ хафа бўламан. Бунақа фарзандлардан Худонинг ўзи асрасин.

    Баъзилар бор ароқ ичгандагина ота-онаси ёдига тушиб, қабристонга келади. Қабрни қучоқлаб йиғлайди. Мен бунақаларга эътибор ҳам бермайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Охирги пайтларда қабрларни рақамлаб қўйяпман. Болаларим уни дафтарга ёзиб боради, чунки шунақа лоқайд одамлар борки, кеча ўзи кўмиб кетиб, эртасига «онамни қабри қаерда эди, қори ака кўриб беринг», деб сўрайди. Ҳа кеча ўзларинг шу рақамни қоқдинглар-ку, эсингизда йўқми десам бошини эгиб тураверади. Кейин дафтардан исм, фамилиясига қараб, рақамини кўриб берамиз. Булар-ку майли, лекин бирор марта бўлсин қабристонга келиб, ота-онасининг қабрини зиёрат қилиб, қуръон тиловат қилмайдиган оқибатсиз фарзандлар бор. Ҳатто йилда бир-икки марта бўладиган умумхалқ ҳашарларига ҳам чиқишмайди.

    Ер кавлай олмай қийналиб йиғлаган пайтларим бўлган.

    Касбимиз сир-синоатларга тўла. Кўплаб ғайритабиий воқеаларнинг гувоҳи бўламан. Динимизда қабр азоби, ёмон одамни ер ҳам (қабр ҳам) қабул қилмайди деган гап бор. Буни эскичадан сал хабари бор инсон ҳам яхши билади. Ишимда бунинг кўп гувоҳи бўлганман. Масалан, кавлаётганимизда ер кимгадир юмшоқ чиқади, кимгадир қаттиқ. Дадам раҳматли буни майитнинг яқинларидан яширгин, индамагин деб насиҳат қиларди. Мени энг ҳайратлантиргани пиёниста, алкаш деб муомала қилганларимизнинг қабри юмшоқ, осон кавланади. Яхши инсон деб юрганларимизнинг эса ери жуда қаттиқ чиқарди. Яъни қабр қабул қилмасди. Ерни зўрга ярим бармоқдан учириб кавлаган пайтларим бўлган. Ҳатто кавлай олмай қийналиб, «Эй Худо осонидан бергин», — деб йиғлаб дуо қилганман.

    Очиғини айтсам, кўп нарса тушимда аён бўлади, яъни вафот этадиган инсонларни, уни тобутда олиб кетишаётганини тушимда кўраман. Кўп ўтмай ана шу ҳолат содир бўлади. Балки Худойим майит келиб, кўмишга қийналиб қолмаслигим учун берган белгисидир, билмадим. Хуллас кўрган тушларимга қараб, тайёргарликни қилиб қўявераман.

    Ҳар ким ҳам гўрков бўлолмайди

    Кўп йиллардан бери гўрковлик қиламан. Кун-у тун хизматдамиз. Лекин ҳар хил одамлар бор. Биз ҳақимизда ёмон хаёлларга бориб, қабристонни эгаллаб «еб ётибди» деб гапириб юради. Бироқ гўрковлик жуда юки оғир касб. Ахир ерни кавлаш учун бақувват, бундан ташқари «эскича»дан яхши хабардор бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ҳамма гўрков бўлолмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Майитнинг оила аъзолари кўмганимиз учун қўлимизга 70-80 минг сўм бериб кетади. Машинамиз ҳам бор. Агар ўликни уйи узоқ бўлса машинада олиб келамиз. Берилган пулнинг ярми ҳайдовчига берилади. Одатда шомдан кейин майит кўмилмайди.

    Қабристонга фақат ўлик одам кўмилади

    Бир куни ғалати воқеа юз берди. Бир йигит қабристонга келиб опам тирик деб жанжал қилди. Мен қаттиқ жаҳлим чиқиб: «опанг тирик бўлса нимага унда қабристонга олиб келдинг, кўмдинг? Агар ҳали ўлмаган бўлганида қабрга қўйилаётиб, қулоғига қум кириб тирилиб кетарди. Биз фақат ўлик одамни кўмамиз», деб танбеҳ бердим.

    Билишимча, опаси касалхонада вафот этган. Қабристонга олиб келишганда жой тайёрлиги учун кўп ўтмай кўмилган. Шунгами бизни айбдор қилиб, қабрни очаман, текширтираман деди. Мен майли очсанг оч, лекин кейин яна ўзинг кўмасан. Мен аралашмайман дедим. У экспертизадан одам олиб келиб қабрни очди, ўликни текширтирди. Ростдан ўлганига амин бўлиб, кейин яна ўзлари кўмиб кетишди.

    Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин 

    Бир куни «Ҳамза»да бир одам вафот этибди. Ҳатто тобутни тушириб қабргача кўтариб борадиган одам йўқ экан. Шунинг учун уни то кўмиладиган жойгача машинада олиб кирилган. Майитни ҳеч кими йўқлиги учун ўзимиз кўмганмиз. Бунақа ҳолатлар жуда кўп бўлади. Айниқса «дом»да яшайдиганларнинг иши қийин. Афсуски, одамлар орасида оқибат йўқолиб кетяпти.

    Лекин шунақа одамлар борки, обрў-эътибори, мансаби, мол-у давлати туфайли тобути қўлма-қўл бўлиб кетади. Дафн маросими ҳам ҳеч қандай муаммосиз ўтади. Бироқ ҳеч кими йўқ камбағал одамга қийин. Орқасидан бирор одам келмайди. Шунинг учун ҳам ўлса бой ўлсин, камбағал ўлмасин дейман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳаётимдан мамнунман!

    Ҳозир 68 ёшдаман. Бутун умрим, ҳаётим шу ерда ўтди. Ҳар куни саҳар 3 да тураман. Намозимни ўқиб, қабристонни айланаман. Ўт-ўланлардан тозалайман, дарахтларни суғораман. Қабр кавлайман. Касбимни яхши кўраман. Ҳаётимдан нолимайман. Беш ўғил, бир қизим бор. Барчасини мана шу касб орқасидан уйли-жойли қилдим. 17 та неварам, 5 та чеварам ҳам бор. Энди набиралар ҳақида ўйлаяпмиз.

    68 ёшга кирган бўлсам, шу пайтгача бирор жойга бориб ҳордиқ чиқармаганман, хоҳламайман ҳам. Чунки кўпчилик қабристонга мени сўраб келади, бу ерда ўрним бошқа. Шунинг учун ҳеч қаёққа кетмайман.

    Худога шукр, ҳамма ниятларимга эришдим. Болаларимдан кўнглим тўқ. Лекин яна бир орзум бор. Ҳажга бориб, Кабатуллоҳни тавоф қилишни истайман. Ҳозир навбатга ёзилганман. Ризқимизни қўшган бўлса, у ерга ҳам борамиз, зиёрат қиламиз.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди

    Мавзуга доир: «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    06.08.2019, 14:01   Изоҳ (0)   237705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода автобуснинг ағдарилиб кетишига ҳайдовчини уйқу элитиши сабаб бўлган

    06.08.2019, 12:37

    Ўзбекистонда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими бекор қилинади

    06.08.2019, 11:25

    Сингапурнинг Сентоза оролида ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди

    06.08.2019, 10:39

    «Тонировка» учун рухсатнома қандай кўринишга эга?

    06.08.2019, 09:55

    Шавкат Мирзиёев Ямайка генерал-губернаторига табрик йўллади

    06.08.2019, 09:45

    Ҳайит намозининг вақтлари маълум бўлди

    06.08.2019, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.