Боливияда йўловчи автобусининг жарликка қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Қурбонларнинг 11 нафари аёл ва 3 нафари эркак бўлган.
Автобус мамлакат пойтахти Ла-Пасдан Аполо шаҳрига тарғибот ишлари билан шуғулланаётган волонтёр-медикларни олиб кетаётганди.
Машина Чаразани шаҳри яқинида 200 метр баландликдан жарликка қулаган. Полиция авария сабабларини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)