Филиппин соҳиллари яқинидаги Илоило-Гимарас бўғозида 3 та паром ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 6 киши бедарак йўқолди. 55 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларини қутқаришга муваффақ бўлинди.
Учинчи паромда йўловчилар бўлмаган, экипажнинг 4 нафар аъзоси эса омон қолган.
Паромларнинг барчаси кучли шамол ва улкан тўлқинларга дуч келгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)