Голландиялик пейзаж фотографи Клер Дроперт ўзининг ғайриоддий тўпламлари билан оммани лол қолдиришда давом этмоқда. У яқинда табиатнинг оддий, аммо энг ёрқин ҳодисаларини акс эттирган «Булутли» тўпламини яратди. Дропертнинг айтишича, у булутлар пайдо бўлишини кўриши биланоқ, камерасини олиб дарҳол суратга олишни бошлайди. Чунки табиатнинг бу каби ҳайратланарли ҳодисалари узоқ давом этмайди. Бироқ сураткаш фотода уларни бир умрга сақлаб қолиши мумкин. Булутларни Дроперт ёрқин ва ажойиб кўриниши учун катталаштириб олган.
TravelAsk тақдим этган суратларга боқиб, нафақат булутларнинг гўзаллигига, балки Клер Дропертнинг ҳам маҳоратига тан беришингиз аниқ!
Изоҳ (0)