Ёввойи табиат фотографи британиялик Уилл Баррард-Лукас йиллар давомида Африканинг кенг қисмида суратга олишнинг ўзига хос йўлларини излади. У ҳайвонларни яқиндан суратга олиш ва шу билан бирга уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 10 йил олдин BeetleCam дастурини яратди.
Бугунги кунда, масофадан бошқариладиган SLR қурилмаси фотографларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланган. Бир неча йиллар давомида Баррард-Лукас қурилмасини янада такомиллаштирди. Фотограф Танзания, Замбия ва Кенияга саёҳат қилиб, ихтироси билан филлар, шерлар, леопардлар ва йиртқич ҳайвонларни яқиндан суратга олди. Эндиликда BeetleCam — бу битта фотосуратчининг ўзи учун яратган ёрдамчиси эмас, балки бошқа фотосуратчиларнинг ёввойи табиатда ўзларининг ғайриоддий ғояларини амалга оширишга кўмаклашадиган муваффақиятли бизнесга айланди. TravelAsk ана шундай SLR қурилмаси ёрдамида олинган суратларни жамлаб, тақдим этди.
Фото: TravelAsk
Изоҳ (0)