Ҳасан Тошхўжаев Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати раҳбари — қўмита раисининг матбуот котиби этиб тайинланди.
У раиснинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси бўлиб, мақомига кўра ўринбосарга тенглаштирилган.
Ҳасан Тошхўжаев 1982 йили Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. «Қишлоқ ҳаёти», «Халқ сўзи» газеталарида мухбир, масъул котиб ўринбосари, шарҳловчи вазифаларида фаолият юритган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизматида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)