Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов уйлари бузилишга тушган Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласи аҳли билан учрашиб, бўлиб ўтган воқеалар учун узр сўради.
— Маҳалла хонадонларини кўчиришда сизларга кўп азият бердик. Бундан афсус ва изтиробдаман. Аслида олдинги гал келганда ҳам сизлардан бу учун узр сўрагандим. Яна такрор бизларни кечиришларингни сўраб қоламан.
Вилоят ҳокимига кўра, бузилиш ишларида йўл қўйган камчиликлари учун кўплаб мутасаддилар, жумладан, Урганч шаҳар ҳокими ва прокурорига ҳайфсан берилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жойлардаги бузилиш ишларида зўравонлик сиёсатини қоралаган ва бунга йўл қўйган ҳокимлар, хусусан, Фарҳод Эрмановнинг ҳаракатларини хиёнат сифатида баҳолаганди.
Изоҳ (0)