• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Чарчаган Avtotest, «хиёнаткор» ҳокимлар, блогерлар бирдамлиги ва «Жаслиқ» зиндонининг ёпилиши

    Ҳафта хабарлари гарчи контрастларга бой бўлса-да, умидбахш ва кўтаринки оҳангдаги янгиликлар кўпчиликни ташкил қилади. Дайжестимизни бошладик.

    31 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь давлатига борди. Беларусь бош вазири томонидан кутиб олинган Мирзиёев Минскдаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди. Сўнг икки президент ўтган йили Шавкат Мирзиёев совға қилган ўймакор шийпончада норасмий суҳбат қурди.

    Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати

    1 август куни эса Минскдаги Мустақиллик саройида икки президент асосий масалаларни, хусусан, учинчи мамлакатлар бозорларини ўзлаштириш мақсадида кооперацияни кучайтириш ҳамда Беларусь тажрибасини ҳисобга олиб Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди.

    Евроосиё иттифоқига аъзолик масаласи яқиндан бери кун тартибига чиқиб, муҳокама объектига айланганини айтиб ўтиш лозим.

    * * *

    Риштонда амалга оширилаётган «буз-буз»лар ва мажбурий меҳнат мамлакатнинг энг юқори доирасигача етиб борди. 29 июлда ЎзАда чоп этилган «Риштонда уйи бузилишга тушган ҳар бир оилага кўмак берилмоқда» номли мақолада 27—28 июль кунлари Фарғона вилоятининг қатор туманларида йўлларни кенгайтириш, объектлар қуриш ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш учун «Азот» АЖ, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи», «Фарғона иссиқлик энерго маркази» МЧЖнинг 4500 нафар ходимини жалб этиш орқали ҳашар ўтказилгани ёзилган. Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг велосипедда юриб ишларни кўздан кечираётгани ҳам чоп этилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу хилдаги тадбирлар меҳнат қонунчилигини тўғридан тўғри бузиш ва оммавий равишда меҳнатга мажбурлаш ҳисобланишини эълон қилди. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Хўжаева уйлари «снос»га тушган, аммо пулини ололмаган риштонликларни ҳимоялаб, «...Риштон туманидан келган хабарга қараганда, компенсациялар тўлиқ берилди деган маълумот, ёлғон эканлиги маълум бўлди! Кимни Фарғона вилояти ҳокими алдаяпти? Велосипедда юриб, популизм билан шуғулланиш ўрнига, аҳолининг пулини тўлиқ бермайдими?» деб ёзди.

    Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасининг ёзишича, риштонлик 535 киши жамоатчилик асосида иш билан таъминланди, улар ўз уйини янгидан қурмоқда. Барчаси «мард ва танти халқнинг ўз ихтиёри билан бажариляпти».

    * * *

    Қарийб икки йилдан бери танқидларга нишон бўлиб ва монополликда айбланиб келаётган Avtotest юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатадиган бўлди. Компания сайтидаги баёнотида Avtotest’чиларнинг асосий мақсади пул ишлаш бўлмагани, улар бирор марта даромад олмагани, даромадлари фақат ривожланишга сарфлангани ва энг асосий мақсади йўлларда тартиб сақлаш орқали одамлар ўлимини камайтириш экани ёзилган. Шундай қилиб, энди Avtotest юридик шахслар ҳайдовчисини қайта тайёрламайди, фақат ҳайдовчиликка ўқитади ва қўлланмалар яратади.

    Фото: Avtotest

    Бу хабарни кўпчилик хурсанд қабул қилди. Аммо хурсандчилик узоққа чўзилгани йўқ. Чунки юридик шахслар ҳайдовчиларининг малака ошириш мажбурияти сақланиб қолган. Хўш, Avtotest бўлмаса, қаерда малака оширишади? ИИВнинг ёзишича, энди бу иш билан мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти шуғулланади.

    * * *

    Ўзбек афкор оммаси томонидан истеҳзо ва норозилик билан қабул қилинган навбатдаги янгилик хотин-қизларнинг жиноятга мойил 23 тоифага ажратилиши ҳақида бўлди. Бу тоифалаш муаллифлари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси деб ёзилган. Рўйхатда илгари судланганлардан тортиб, кам таъминланган, рўйхатсиз яшаётган, тиланчилик қилаётган, вояга етмаган, ишсиз, эътиборга муҳтож хотин-қизларгача саналган. Дарҳол ижтимоий тармоқ фаоллари ва сайтлар қаттиқ эътироз беришлари ортидан Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти «Аёлларнинг 23 тоифаси рўйхати» бўйича ички ишлар вазири ва Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат йўллади. Унда вазир билан ҳокимга ўринсиз ва инсон ҳуқуқларига зид тоифалашга оид бешта савол берилган.

    Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Элмира Боситхонова бу рўйхат тузилишига алоқасиз эканини таъкидлаб, унинг номига йўлланаётган ҳақоратларни тўхтатишни сўради. Тошкент ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси ушбу рўйхат туфайли бош вазир ўринбосари Элмира Боситхоновадан узр сўради. Кўп ўтмай ИИБ ҳам нотўғри ишини англаб кечирим сўради.

    «Дарё» «Раис бува» билан биргаликда мазкур рўйхатни ҳажв остига олди.

    Иллюстрация: «Дарё» / «Раис бува»

    * * *

    Ҳукумат 15 августдан бошлаб ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифларни ошираётганини эълон қилди. Шундай қилиб, Аи-80 маркали автомобиль бензинининг литри 4500 сўм (4000 сўм эди);

    дизель ёқилғиси 5400 сўм (4800 сўм эди); ЭКО дизель ёқилғиси 5700 сўм (4900 сўм эди) бўлади.

    Аи-91 маркали бензин нархи эркинлаштирилади. Биржадан олган фирма ўзи хоҳлаган нархда сотаверади.

    Эндиликда ҳисоблагич бўлганда аҳолига сотиладиган бир кубометр табиий газнинг нархи 380 сўмни ташкил этади (ҳозир — 320 сўм, +18,7 фоиз). Ҳисоблагич бўлмаганда, пишириш ва сув иситиш учун ишлатилган газ нархи 660 сўм бўлади (ҳозир — 553 сўм, +19,3 фоиз), иситиш тизими учун эса — 380 сўм (ҳозирда — 320 сўм, +18,7 фоиз).

    Аҳоли учун бериладиган суюлтирилган газнинг килограмми 1120 га ошади (ҳозир 950 сўм). Турар-жой истеъмолчилари учун 1 кВт/соат электр энергияси 250 сўмдан 295 сўмга ошади. Бошқа категориядаги истеъмолчилар учун эса тариф қиймати 450 сўм.

    * * *

    Ўтаётган ҳафтада блогерлар фаоллигини намойиш этувчи ҳолат кузатилди, уларни шахсан президент тилга олгани илҳомлантирди.

    2 август куни таниқли блогер, «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси Умид Ғафуров Ўзбекистон халқи, ҳоким ва вазирларга видеомурожаат йўллаб, Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари Ҳазрати Имом қабристонидаги ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жалб этилаётганини маълум қилди. Мажбурий меҳнатга чақирилганлар орасида унинг онаси ҳам бор. Шундан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат юзасидан текширув бошлади. Хабар ОАВда эълон қилингач, масъуллар азалий усулни қўллаб, унинг онасини ҳокимликка чақирган ва хабарларга қарши матнни имзолашни сўраган. Бухоро вилояти ҳокимлиги Умид Ғафуровнинг чиқишини олди-қочди гаплар, деб атаб, далил-исбот сўрашга тушди.

    Кўп сонли блогерлар Умид Ғафуров томондалигини кўрсатиб, қўллаб-қувватловчи постлар ёзди.

    Шу куни президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселекторида ҳокимларни қаттиқ уялтирди. «Қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг. Қўлингдан келмаса нима қиласан бузиб? Бузишдан олдин ўзингни каллангни буз», деди давлат раҳбари. Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг бу борадаги ишларини «хиёнат» деб баҳолади. «Керак бўлса, бутун блогерларнинг ҳаммасини йиғсин улар. Йиғсин, блогерларга ўзлари ҳисобот берсин», деб талаб қилди президент.

    Президентнинг ушбу сўзлари ижтимоий тармоқларда ҳақиқий портлаш эффектини келтириб чиқарди. Кўплаб мемлар, ҳазиллар, шунингдек, жиддий фикрлар ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини тўлдириб юборди.

    «Дарё» ушбу фикрлар ҳамда мемларнинг бир қисмини тўплади. Жамланма билан қуйида танишишингиз мумкин:

    «Блогерлар келдими? Суз ошни!» Президентнинг блогерлар ҳақидаги гапига ижтимоий тармоқларнинг муносабати

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистонда блогерларга журналистлар каби ҳуқуқлар бериш таклиф этилмоқда, деб ёзди. Бироқ қатор таҳлилчилар фикрича, бу блогерларни чеклов сари етаклаши эҳтимоли мавжуддир.

    * * *

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 2 августида тарихий қарорни имзолаб, «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишга қарор қилди. «Жаслиқ» қамоғи кўп йиллар давомида Ўзбекистон шаънига нохуш муносабатларга сабаб бўлаётган ва халқаро ташкилотлар уни ёпишни сўраётган эди.

    «Жаслиқ».

    «Жаслиқ».
    Фото: BBC

    Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Стив Свердлов «Жаслиқ» ёпилишини «фантастик янгилик» деб атаб, «...Ўзбекистоннинг зўравонлик билан уйғун дунёга донғи кетган айрим ишлари айнан ‘Жаслиқ’ билан боғлиқдир. Қамоқхонани ёпиш тўғрисидаги қарорини эълон қилар экан, президент жуда катта сиёсий жасорат намойиш этди...», деди. АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Памела Спратлен «...бу воқеа ўтмиш билан ришталарни узиш учун ўта кучли ва зарур ишора бўлади. Янги Ўзбекистонга ‘Жаслиқ’қа ўхшаш масканлар керак эмас...», дея муносабат билдирди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    04.08.2019, 18:59   Изоҳ (0)   76209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ: Онкодерматологияда инновацион тизим яратилмоқда 

    04.08.2019, 18:37

    Мажбурий меҳнат илдизи қаерда?

    04.08.2019, 18:25

    МИБ Бектемир туман ДСИ фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириб берди

    04.08.2019, 17:53

    Фарҳод Эрманов: Сизларга азият етказганимиз учун афсус ва изтиробдаман (видео)

    04.08.2019, 17:20

    Қашқадарё ҳокими бузилаётган уй ичидан бақираётган болалар билан боғлиқ ҳодиса қачон ва қандай содир бўлганини маълум қилди

    04.08.2019, 16:40

    Карим Баҳриев: Ўзбекистоннинг биринчи парламенти аксарият фаол аъзолари мамлакатни тарк этган, қамоққа ташланган, бедарак йўқолган ёки сирли равишда вафот этган

    04.08.2019, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоманаий қўрққан каламушдай ер остига яшириниб олган” — Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси

    Дунё | 18 июн, 12:42

    Путинга 6 йил ичида Хитойни космосда қувиб ўтишга ваъда беришди

    Дунё | 18 июн, 12:32

    Самарқандда 39 ёшли судья автоҳалокатда вафот этди

    Ўзбекистон | 18 июн, 12:24

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    Кино | 18 июн, 12:12

    Қорақалпоғистондаги тўйда чигирткалар ёпирилгани рад этилди

    Ўзбекистон | 18 июн, 11:43

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши нега кечикаётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 18 июн, 11:20

    Toyota ўзининг янада кучли Land Cruiser автомобилини тақдим этди

    Авто | 18 июн, 11:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.