АҚШ мудофаа вазирлигининг қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника харид қилиш бўйича 87 та асосий дастурининг қиймати 2 триллион доллардан ошди.
Ушбу маблағларнинг катта қисми (921 миллиард доллар атрофида) АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тўғри келади, иккинчи ўринда Пентагон харажатлари — 624 миллиард доллар. Ҳарбий-ҳаво кучларига 269 миллиард, қуруқликдаги қўшинларга эса 199 миллиард доллар тўғри келган.
АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилаётган энг қиммат лойиҳа Виргиниа туркумидаги атом сувости кемалари хариди (161,5 миллиард доллар) бўлди.
Изоҳ (0)