Олот туманида яшовчи 47 ёшли Н.Д. апрель ойида Жондор туманида яшовчи 39 ёшли Ж.Қ.га Туркманистондан ҲОWО юк автомашинаси олиб беришини ваъда қилган ва ундан 18 минг доллар пул олган.
Лекин, Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, Н.Д. берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ж.Қ. ушбу ҳолат юзасидан 1 июль куни ички ишлар органларига мурожаат қилган. Қайд этишларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)