Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 11 август, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.
Президент ҳудудий ҳокимлик органларига «Нуроний» жамғармаси, Республика маҳалла кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда «Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириши» бўйича топшириқ берган.
Изоҳ (0)