• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро вилояти ҳокимлиги қабристонда мажбурий меҳнат бўлганини исботлашни сўради

    Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг Facebook’даги саҳифасида Бухородаги «Ҳазрати Имом» қабристонини ободонлаштириш ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар мажбурий жалб этилаётгани ҳақидаги хабарларга вилоят ҳокимлиги муносабати эълон қилинди.

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Аввалроқ «Troll.uz» блоги муаллифи Умид Гафуров Бухородаги қабристонни ободонлаштириш жараёнидаги мажбурий меҳнат ҳолатлари, банклар меҳнатга жалб этилганлар учун овқатланишларни ташкил этишга мажбурланаётгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ «Kun.uz» нашри вилоят Ободонлаштириш бошқармаси вакилларига асосланиб, қабристонни ободонлаштириш ишларида тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари ҳам қатнашгани ҳақида ёзди.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги эса бу хабарларни «олди-қочди гаплар» деб баҳолаб, далил ва исботлар сўрамоқда. Қайд этиш жоиз, блогер ва онлайн-ОАВларнинг мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарлари ортидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги текширув бошлаган.

    Халқимизда «қайси юртнинг ободлигини билмоқчи бўлсанг, бозори-ю мозорига бор», деган нақл бор. Бу нақлда бозор – турмуш, мозор – маънавият белгисини билдиради. Зеро, мозор марҳумларнинг мангу қўним топган маскани бўлса, бозор тирикликнинг яшаш манбаи саналади. Шу маънода айтганда, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилиш, боқий дунёга сафар қилган яқинларимиз қабрларидан хабар олиш, ҳақларига Қуръон-тиловат қилиш, марҳумлар ётган жойларни обод ва озода сақланишига эътибор қаратиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз ҳам фарздир.

    Шундан келиб чиқиб, бундан қарийб бир ой муқаддам Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати имом» қабристонида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган эди. Сўнгги кунларда эса ижтимоий тармоқларда қабристондаги ободонлаштириш ва турли қурилиш ишларига шаҳардаги мавжуд ташкилотлар, жумладан, таълим тизими, тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва ҳарбий қисм аскарлари мажбурий жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар «болалади». Воқеалар ривожи аслида қандай тус олгани юзасидан Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камоловга мурожаат қилдик.

    — Маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида қабул қилинган «Обод маҳалла» дастури доирасида «Ғафур Ғулом» маҳалласи ҳудуди ҳам ободонлаштирилмоқда. «Ҳазрати Имом» қабристони айни шу ҳудудда жойлашган. Вилоят раҳбари бошчилигида олиб борилган ўрганишлар жараёнида мазкур қабристондаги абгор ҳолат ҳам эътибордан четда қолмади. Шу жойнинг ўзида мутасаддиларга қабристон деворларини қайтадан тиклаш, йўлакларни таъмирлаш, сағаналар атрофини тартибга келтириш бўйича топшириқлар берилди. Шундан сўнг ишга киришилди. Бу ишга, албатта, қурилиш ташкилотлари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари жалб қилингани рост. Қолаверса, маҳаллий бюджетдан 500 миллион сўм маблағ ҳам ажратиб берилди. Бундан ташқари, имом-хатиблар, ёши улуғ инсонлар томонидан намозларда, маърака-мавридларда эзгу ишга бош қўшишга чақириқлар қилинди. Бухоро шаҳрида яшовчи аҳоли орасида кўпчиликнинг қавми-қариндоши шу ерда дафн этилганлиги боис уларга ҳам даъватлар бўлди. Аммо бирор корхона-ташкилот ходимларига тазйиқ ўтказилиб, бирор жазо қўллаш таҳдиди остида меҳнатга жалб қилингани йўқ.

    Шу ўринда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг 1 август куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашнинг янгича тизимига бағишланган мажлисидаги иқтибосига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

    «Ҳашар халқимизнинг қадимий урф-одатларидан ҳисобланади. Қўни-қўшни, қариндошлар ёки бир маҳалла аҳлининг уй қуриш, боғ барпо этиш ёки кўча-кўйни тартибга солиш учун бирлашиш амалиёти халқимиз маданиятининг бир қисми саналади. Ҳашар — ҳар доим байрам, ўзаро кўмаклашиш, қийинчиликлар қаршисида жипслашиш ва биргаликда уларни енгиб ўтишидир. Лекин, масалан, эрта тонгдан шифохона ёки мактаб ходимларини уларнинг розилигини сўрамасдан автобусга солиб, автойўллар бўйидаги ҳудудларни супуришга олиб кетиш — бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир. Ундан ҳам ёмони бу каби ‘ҳашарларъда қатнашишдан бош тортгани учун ходимларга нисбатан ишдан бўшатиш даражасигача интизомий чоралар кўрилишидир» — деганди вазир ўшанда.

    Энди ўзингиз ўйланг. Ота-боболари ётган муқаддас қадамжони обод қилишга озми-кўпми ҳисса қўшиш қадимий урф-одат эмасми?! Айтинг-айтинг, бу иш миллий маданиятимизга қачондан ёт тушунчага айланди?! Ёки бугун ижтимоий тармоқларда бонг ураётганларнинг қайси бири «Ҳазрати Имом» қабристонида эрта азонда мактаб, боғча, шифохона ва бошқа соҳа ходимларининг, вазир айтмоқчи, рози-ризолиги олинмасдан автобусга солиб, меҳнатга мажбурланганини кўрибди? Қани далил, қани исбот? Ёзилганларнинг, айтилганларнинг бари олди-қочди гаплар, ўз-ўзига «қаҳрамон» ясаб олишдан бошқа нарса эмас. Алалхусус, бугун Бухорода бошлаган улкан бунёдкорликлар, ўзгариш ва янгиланишлар шиддати бир дам сусайгани йўқ. Юртни обод, халқни шод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларга, шу ишга кечани кеча, кундузни кундуз демай, меҳнат қилаётганларга Аллоҳ ёрдир. Биз эса мавзуга яна қайтамиз.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги

    03.08.2019, 21:12   Изоҳ (0)   43509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 11 август куни нишонланади

    03.08.2019, 20:55

    Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги халқаро автотранспорт қатновига доир баённома кучга кирди

    03.08.2019, 19:58

    Шайхонтоҳурда танишини уриб жароҳатлаган эркак ушланди

    03.08.2019, 19:43

    Акром Маликнинг жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўрганилмоқда

    03.08.2019, 19:19

    Бухорода 3 нафар фарзандига алимент тўламаган аёлга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

    03.08.2019, 15:57

    ССВ: Кунига 10 минг қадам юрилса, хасталик шунча ортда қолади

    03.08.2019, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.