31 июль куни соат 02:00 ларда номаълум шахс Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи25 ёшли Г.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, 8 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Қайд этишларича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрткўл тумани Абай кўчасида яшовчи 42 ёшли У.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)