АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, Сибирдаги ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Путин Трампга кўмак ҳақидаги таклиф ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирган ҳамда Россия томони зарур бўлганда бу ёрдамдан фойдаланишини билдирган.
Россия президенти америкалик ҳамкасбининг таклифини келгусида Москва ва Вашингтон алоқалари тўлиқ изга тушишининг кафолати сифатида қабул қилган.
Икки давлат раҳбарлари ўзаро алоқаларни телефон орқали мулоқотлар ва шахсий учрашувлар тарзида яна давом эттириш ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)