Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида кўмир шахтасида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, 3 киши вайроналар остида қолган.
Қайд этилишича, ҳодиса 31 июлда маҳаллий вақт билан соат 16:00 ларда содир бўлган. Расмий хабарларга кўра, портлашга газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Соат 08:30 ларга қутқарувчилар бир нафар кончини қутқарган. Қолган кончиларни қидириш давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)