Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро музокаларда иштирок этувчи барча делегация аъзолари Қозоғистон пойтахтида тўпланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Сурия бўйича юқори даражадаги учрашув 1—2 август кунлари Нур-Султонда бўлиб ўтади. Унда Сурия ҳукуматига кафил давлатлар (Эрон, Россия ва Туркия) ва Сурия қуролли мухолифати иштирок этади.
Музокараларда кузатувчи сифатида Иордания, Ливан, Ироқ ва БМТ олий вакиллари таклиф этилган бўлиб, улар музокаралар жараёнида биринчи марта иштирок этади.
Изоҳ (0)