АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилдаги сайловларда рақиби Жо Байден бўлишини тахмин қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Трамп президентлик сайловида иштирок этиш учун курашаётган демократлар дебати арафасида шундай фикр билдирган.
«Бу Жо бўлса керак деб ўйлаяпман. У рақибларини ортда қолдиради деб ўйлайман. Тўғри, мени нима деб ўйлашимнинг фавқулодда аҳамияти йўқ. Фақат уни ва қолган номзодларни билганим учун шундай деяпман», — таъкидлаган Трамп.
Изоҳ (0)