Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли боланинг 526 та ортиқча тишини олиб ташлади. Бу ҳақда «Korresppondent.net» хабар берди.
Болакай пастки жағидаги кучли оғриқдан шикоят қилган. Компьютер томографияси ва рентген текширувларида боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган шиш борлиги аниқланган.
Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтган ва бир неча соат давомида тишларни олиб ташлаган.
Эндиликда боланинг оғзида 21 та тиш қолган. Бу эса унинг ёшига нисбатан нормал ҳолат ҳисобланади. 16 ёшга тўлганида у имплант тишларга эҳтиёж сезиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)