«Лилль» ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини «Милан»да давом эттиради. Бу ҳақда миланликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
Португалиялик футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади.
ЛъЭқуипеънинг хабар беришича, «россонерилар» 20 ёшли Леау учун 35 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Маълум бўлишича, агарда «Милан» келажакда ўйинчини сотган тақдирда трансфер суммасининг 20 фоизи «Лилль»га тегади.
Маълумот учун, Леау 2018/19 йилги мавсум Франция чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ҳамда 3 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)