1 августга ўтар кечаси Жанубий Кореянинг Кёнгбук провинциясида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т жароҳат олиб, вафот этди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси С.С қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
«Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда», - дейилади хабарда.
Изоҳ (0)