Молия вазири Жамшид Қўчқоров Энергетика вазирлигига тегишли бўлган корхоналар хусусийлаштирилишини маълум қилди. У бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Молия вазирининг таъкидлашича, эскича тизимда ишлаб келаётган электр энергетика ва нефтгаз соҳасидаги давлат корхоналарининг барчаси хусусийлаштирилади.
Бозор иқтисодиётида нархлар фойда келтирадиган даражада бўлиши керак. Нархлар эркин бўлиши керак. Лекин энергия ресурслари тарифлари монопол нархлар. Шунинг учун, уларни эркин қўёлмаймиз. Нархлар ҳаражатни қоплайдиган деганда бу жуда мураккаб мавзу. Сизлар менга ‘Электр энергетика ва нефтгаз соҳасидаги нархлар харажатларни қоплайдиган бўлиши керак, фойда келтирадиган бўлиши керак деяпсиз. Хўп, ўртоқ Қўчқоров, сиз бизга айтингчи, у соҳаларда йўқотишлар қанча, ўғирликлар қанча, ноқонуний ҳаражатлар қанча, самарасиз ҳаражатлар қанча ёки нефтгазни отхонаси ҳам бор, фермаси ҳам бор, кеча Қашқадарёда кўриб келдим — боғи ҳам бор уни нима алоқаси бор’ֹ, деб айтишинглар мумкин. Ҳа, тўғри. Ҳаммасини хусусийлаштиришга қўйганмиз. Ўзини соҳасидан бошқа ҳечнимаси қолмайди. Нефтгазни ичида ё ўзбекенергияни ичида молхонасиям бор, бошқаси ҳам бор. Йўқ, энди бўлди, ўзини ишини қилсин.Бизда нарх-навода нима эркин эмас? Фақат, манашу монополияларимизнинг нархлари. Энергетика вазирлигига тегишли бўлган, аниқроғи, тегиши дейимшимиз ҳам нотўғри. Улар ҳам иқтисодий субъект. ‘Ўзбекнефтгазъни ҳам, ‘Ўзбекэнерго’ни ҳам, уларни ҳаммасини насиб бўлса, биз хусусийлаштирамиз. Бу соҳаларда умуман давлат корхонаси қолмаслиги керак. Бошқа тадбикорлик субъектларига ўхшаб бозорга чиқиб нарсасини сотиши керак.
Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Молия вазири
Изоҳ (0)