Таиланднинг 102 ёшли фуқароси Ҳаж амалини адо қилиш учун Саудия Арабистонига борди, деб хабар беради «Islam.ru».
Но Ланаи исмли аёл ўз ўғли билан фарз амалини бажариш учун Макка шаҳрига етиб борган. Айни пайтда у ёши энг улуғ зиёратчи ҳисобланади.
Соғлиғи жойида бўлишига қарамай, Но Ланаи ногиронлик аравачасида ҳаракатланмоқда. У Ҳаж амалини адо қилиш учун куч-қувватини асраяпти.
Муслима аёл анчадан буён Ҳажга боришга ҳаракат қилгани, аммо ҳар сафар режалари турли сабабларга кўра ўзгариб қолгани ҳақида гапириб берди.
Но Ланаи Ҳаж амалини адо қилиш нафақат маънавий, балки жисмоний томондан ҳам тайёргарлик кўрган, турли машғулотларни бажарган.
Изоҳ (0)