Қашқадарё вилояти Касби тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига Фарруҳ Ибрагимов тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
У бундан аввал Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Касби туман ИИБнинг собиқ бошлиғи Чори Кўчаров дала семинарида 11 нафар фермер хўжалиги ишчиси қўлига кишан тақиб, семинарга қатнашмаган фермерга ходимини юбориб, танобини тортмоқчи бўлган.
Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги томонидан ИИБ бошлиғи ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. 29 июль куни Чори Кўчаров ишдан олингани маълум бўлди.
Изоҳ (0)