31 июль, чоршанба куни футбол бўйича Audi Cup мусобақасининг 3-ўрни учун бўлиб ўтган баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида «Фенербаҳче» вакиллари Ҳарри Родригеш (6), Набил Дирар (34), Ўзан Тўфан (59) биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, мадридликлардан Карим Бензема (12, 27, 53), Начо (62) ҳамда Мариано Диас (79) рақиб дарвозасига гол урди.
Шу тариқа «Реал» «Фенербаҳче»ни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида «Тоттенҳэм» «Бавария»га қарши майдонга тушади.
Audi Cup
3-ўрин учун баҳс
31 июль, чоршанба
«Реал»—«Фенербаҳче» 5:3
Голлар: 0:1 — 6 Родригеш, 1:1 — 12 Бензема, 2:1 — 27 Бензема, 2:2 — 35 Дирар, 3:2 — 53 Бензема, 3:3 — 59 Туфан, 4:3 — 62 Начо, 5:3 — 80 Мариано«Реал»: Навас (Лунин, 46), Одриосола (Карвахаль, 61), Начо, Варан (де ла Фуэнте, 46), Марсело (Гутеррес, 61), Кроос (Сеоане, 74), Валверде (Кубо, 73), Иско (Модрич, 73), Азар (Васкес, 46), Винисиус (Родриго, 62), Бензема (Мариано, 61)
«Фенербаҳче»: Алтай, Реес, Жаилсон, Мурат, Дирар, Алпер, Ўзан, Ферди, Крузе, Родригеш, Мурики
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)