Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродовнинг иши Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Олдинроқ Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилгани, у порахўрликда айбланаётгани билдирилганди.
Маълумот учун, Ихтиёр Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилмоқда. Судланувчилар сафидан жами 24 киши ўрин олган.
Изоҳ (0)